• 11 970 сум
    -32.05
  • 13 928 сум
    -56.49
  • 153 сум
    -0.31
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 970 сум
    -32.05
  • 13 928 сум
    -56.49
  • 153 сум
    -0.31
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 ноября 2020

«Газ заправка»ларнинг иш тартибига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмаган – вазирлик

Энергетика вазирлиги 1 ноябрдан бошлаб АГТКШнинг иш тартибига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмаганини маълум қилди.

1523
0
Mezon.io

2020 йил 1 ноябрдан чекловлар жорий этилиши режалаштирилаётган автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобчаларига (АГТКШ) газ етказиб бериш шартлари ҳозирда кўриб чиқилаётгани маълум қилинди.  

Қайд этилишича, ҳозирча 1 ноябрдан бошлаб АГТКШнинг иш тартибига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмаган.

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, Тошкент шаҳрида 54 та газ тақсимлаш станцияларида янги иш жадвали жорий этилиши ва навбатма-навбат (бирданига эмас), ҳар уч кунда бир мартa соат 19:00 дан 7:00 га қадар газ таъминотини тўхтатиб туриш режалаштирилган эди. Ушбу чоралар аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз табиий газ билан таъминлашга қаратилган. Бунга сабаб истеъмолнинг юқори (пик) соатларида ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги газ истеъмоли туфайли босим камайиб кетади.

«Ҳозирги кунда ушбу чекловчи чораларни қўллаш механизми қайта кўриб чиқилмоқда ва қабул қилинган хуласалар ҳақида ўз вақтида маълумот берилади», дейилади вазирлик хабарида.

1523
0