• 12 141 сум
    15.28
  • 14 313 сум
    141.7
  • 160 сум
    1.15
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 141 сум
    15.28
  • 14 313 сум
    141.7
  • 160 сум
    1.15
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 ноября 2020

Жанубий Кореяда ўзбекистонликлар учун миграция ва ҳуқуқий масалалар бўйича ёрдам берувчи уюшма тузилди

Уюшма илк мурожаатчиларни қабул қилиб, уларга тегишли маслаҳатлар берди.

1230
0
t.me/Vakolatxona_Koreya

Корея Республикасининг Квангжу шаҳрида 31 октябрь куни “Жанубий Кореядаги ўзбекистонликлар уюшмаси” очилган эди. 

Бунга Квангжу шаҳрида кўп сонли Ўзбекистон фуқаролари вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиши, таълим олиши, истиқомат қилиши сабаб бўлганди. 

Мақсад янги таъсис этилган ташкилот Жанубий Корея пойтахтидан узоқда бўлган юртдошларга зарур амалий ёрдам кўрсатиши таъкидланганди.

Кеча, 1 ноябрь куни “Кореядаги ўзбекистонликлар уюшмаси”да дастлабки қабул ташкил этилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси хабар берди.

Янги ташкил этилган Уюшма, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхонаси ҳамда “Kimsong” адвокатлик фирмаси ходимлари томонидан  ватандошларимизга консуллик хизматлари, мигрант ишчиларнинг муаммоларини ҳал қилиш юзасидан маслаҳатлар, шунингдек миграция ва ҳуқуқий масалалар бўйича қабули ташкил этилди.

Қабул давомида Элчихона консуллик бўлими томонидан юртдошларимизга консуллик-ҳуқуқий масалаларда маслаҳатлар бериш билан бир қаторда уларга турли консуллик хизматлари кўрсатилди ва уларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.

Шу билан бирга, Кореядаги ўзбекистонликлар Уюшмаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхонаси ходимлари томонидан хамюртларимизга меҳнат фаолиятига боғлиқ, иш ҳақини ундириш ва ҳар хил касб ўрганиш ҳамда тил ўқув курсларига рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича мурожаатлар қабул қилиниб, маслаҳатлар берилди.

1230
0