Часть путепровода в Ташкенте, который должен был прослужить более 100 лет, обрушилась спустя два года
  • 12 102 сум
    -33.37
  • 13 990 сум
    -77.41
  • 153 сум
    -0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    -33.37
  • 13 990 сум
    -77.41
  • 153 сум
    -0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 2 ноября 2020

ЎФА Сурия ва Ироққа қарши Ўзбекистон МТЖ таркибини эълон қилди

Вадим Абрамов ушбу йиғинга кўпроқ маҳаллий лига клублари вакилларини чақирган. 

1144
0
ЎФА

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичи учрашувларига тайёргарлик жараёнини режа асосида олиб бормоқда.

МТЖ учун 6-18 ноябрь кунлари Тошкент ва Дубай шаҳарларида ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади. Бош мураббий Вадим Aбрамов мазкур йиғинга 28 нафар футболчини жалб этди.  Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати маълум қилди.

Йиғин доирасида Ўзбекистон Сурия ҳамда Ироқ терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

6 ноябрь куни Ўзбекистон миллий термаси Тошкентда йиғилади ва машғулотларга киришади. Жамоа 9 ноябрь куни БAAга йўл олади.

Миллий жамоа 12 ноябрь куни Сурия термасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Навбатдаги ўртоқлик учрашуви эса 17 ноябрь куни Ироқ вакилларига қарши ўтказилади.

Йиғинга чақирув олган футболчилар рўйхати қуйидагича:

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТЖ “Д” гуруҳида бешинчи турдан кейин 9 очко тўплаган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. Саудия Арабистони (8 очко), Сингапур (7 очко), Яман (5 очко) ва Фаластин (4 очко) Ўзбекистонга рақиблик қилмоқда.

1144
0