• 12 500 сум
    -14.33
  • 14 471 сум
    -129.22
  • 152 сум
    -4.45
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 500 сум
    -14.33
  • 14 471 сум
    -129.22
  • 152 сум
    -4.45
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 2 ноября 2020

Норин дарёси кўприги фойдаланишга топширилди. Бунинг учун 8,3 миллиард сўм сарфланган

Норин дарёси устидан ўтган автомобиль кўпригида ҳаракатланиш жорий йил 24 апрель куни тўхтатилганди.

917
0
Наманган вилояти ҳокимлиги

Наманган вилоятининг Норин туманини вилоят маркази билан боғловчи «Нориндарё» кўприги фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Фарғона ҳалқа йўлининг 98-километрида жойлашган Норин дарёси устидан ўтган автомобиль кўприги ҳаракатланиш жорий йил 24 апрель куни тўхтатилганди. Бунга 1962 йилда барпо этилган кўприкда кузатилган дарз ва ёриқлар сабаб бўлганди. 

Андижон ва Наманган вилоятларини автомобиль йўли орқали ўзаро боғлайдиган Норин дарёси устидан ўтган мазкур иншоот 6 ой давомида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли “Кўприкқурилиш трести” унитар корхонаси мутахассислари томонидан реконструкция қилинди. Бунинг учун 8,3 миллиард сўм маблағ сарфланди. 

Кўприк 2 тасмали автобиль йўлидан иборат бўлиб, ундан 1 соатда 834 та, суткасига эса 20 мингдан ортиқ автомобиль ўтказиш имконияти мавжуд.

Реконструкциядан сўнг мазкур кўприкнинг эни қарийб 1,5 метрга кенгайтирилиб, икки четида пиёдалар учун йўлаклар ҳам қурилди. Йўлакларнинг ён қисмига баландлиги 1 метр 15 сантиметрлик темир панжаралар ўрнатилди. Ҳозирда кўприкнинг узунлиги 275, эни 10, баландлиги эса 7 метрни ташкил этмоқда.

Норин ҳамда Уйчи туманларига ўтиб қайтадиган пиёдаларнинг кечки пайтда ҳам кўприкда бемалол ҳаракатланишларини таъминлаш учун 13 та электродиодли ёритгичлар ўрнатилди. 

Маълумот учун, 160 мингдан ортиқ аҳолига эга Норин тумани фуқаролари вилоят марказига қатнаш учун 6 ой давомида Учқўрғон ва Балиқчи туманлари орқали айланиб боришига тўғри келган.

917
0