• 12 126 сум
    -32.49
  • 14 172 сум
    -67.15
  • 159 сум
    1.23
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 126 сум
    -32.49
  • 14 172 сум
    -67.15
  • 159 сум
    1.23
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 2 ноября 2020

Ноябрь ойининг илк ҳафтасида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Синоптиклар Ўзбекистонда ушбу ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1355
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, ноябрь ойининг ўртача ҳарорати октябрга нисбатан 5-7 даражага паст. Бу ойда ёғингарчилик ҳам кўпроқ кузатилади, кўпроқ давом этиб, кучлироқ бўлади. Ноябрда ёмғирнинг қорга айланиш ҳолатлари такрорланиб туради.

Дастлабки баҳоларга кўра, бу йилги ноябрь ойи ҳам ҳарорат режими, ҳам ёғингарчилик режими бўйича меъёрларга яқин бўлиши кутилмоқда.

Ноябрнинг деярли бутун биринчи ҳафтаси давомида Ўзбекистонда об-ҳаво кам булутли бўлади.

Дам олиш кунларида булутлилик ортади, бироқ, қуруқ ҳаво кейинги ҳафтанинг бошигача сақланиб туради. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража, кундузи +18...+23 даража бўлади.

Кейинчалик иссиқ тўлқинлар совуқ тўлқинлар билан алмашиб туради. Ҳарорат кечаси +5...+8 даражадан 0...-3 даражагача, кундузи +17...+20 даражадан +3...+6 даражагача ўзгариб туради. Ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида бўлади.

1355
0