• 12 089 сум
    23.49
  • 13 802 сум
    47.33
  • 154 сум
    -1.19
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 089 сум
    23.49
  • 13 802 сум
    47.33
  • 154 сум
    -1.19
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 2 ноября 2020

Олмазор туманида беҳаё видеони тарқатмаслик учун $50 минг талаб қилган товламачи ушланди

Фуқаро видеони Интернетда тарқатиб, оила аъзоларига шарманда қилиш билан таҳдид қилган.

1817
0
Иллюстрация / Видеодан кадр

Фуқаро Б.С. (эркак) фуқаро А.Г. нинг (аёл) ярим яланғоч ҳолда рақсга тушгани олинган видеолавҳани Интернет орқали тарқатиш ва унинг оила аъзоларига кўрсатиб шарманда қилиши ҳақида таҳдид қилган. Бунинг эвазига Г.Н.дан 50 минг АҚШ доллари беришни талаб қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура UzNews.uz’га маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими ва Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда шундан, 6 500 АҚШ долларини товламачилик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Ушбу ҳолат бўйича Б.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

1817
0