Келгусида таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт муассасалари ҳудудида ҳамда жамоат транспортида озиқ-овқат маҳсулотлари рекламаси тақиқланиши мумкин.
Бу ҳақда «Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармонида белгилаб қўйилмоқда.
Унга кўра, Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда туз, қанд ва ёғ миқдори меъёридан ортиқ бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг рекламасига қатор чекловлар ўрнатишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиши зарур.
Шунингдек, ушбу ҳужжат лойиҳаси билан озиқ овқат маҳсулотлари рекламасига ёндошувни ўзгартириш мақсад қилинган бўлиб, унга кўра озиқ-овқат маҳсулотларини болалар, анимацион персонажлар ва болалар кўрсатувлари қаҳрамонлари иштирокида реклама қилишга ҳам чекловлар киритилиши мумкин.