• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 2 ноября 2020

Ўзбекистонда олтин қуймаларнинг аҳолига эркин сотуви бошланди — фото, нарх

Сотувга 5 — 50 грамм бўлган 4 турдаги олтин қуймалар чиқарилди.

6263
0
Марказий банк

Марказий банк жорий йилнинг 2 ноябридан ўлчовли олтин қуймаларни тижорат банклари орқали сотувга чиқарилганини маълум қилди.  

Энди оғирлиги 5, 10, 20 ва 50 грамм бўлган, 999,9 софликдаги олтиндан тайёрланган қуймалар махсус ҳимоя қадоқларида сотув учун тақдим этилади.

Олтин қуймаларнинг нархи унинг оғирлигига қараб фарқ қилади:

- 5 грамм — 3 436 000 сўм;

- 10 грамм — 6 623 000 сўм;

- 20 грамм — 13 121 000 сўм;

- 50 грамм — 32 177 000 сўм.

Қайд этилишича, олтин қуймаларнинг сотиш ва қайтариб сотиб олиш нархлари олтиннинг жаҳон бозоридаги нархи ва Марказий банк томонидан белгиланган маржа ёки чегирма асосида шаклланади ва ҳар куни Марказий банкнинг веб-сайтида миллий валютада эълон қилиб борилади.  

Қадоқлари бут олтин қуймалар сотув шахобчаларида тижорат банки томонидан ёмби эгасига тўловни дархол амалга ошириш орқали қайтариб сотиб олинади.

Қадоғи бузилган ёки техник талабларга мос келмайдиган олтин қуймаларни қайтариб сотиб олиш уларни техник экпертизадан ўтказиш орқали амалга оширилади ва экспертиза ўтказилгандан сўнг тўлов тўлаб берилади. 

Қадоғи бут ҳолатдаги олтин қуймаларни Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади.

Ўлчовли олтин қуймаларнинг сотиш ва қайтариб сотиб олиш шохобчаларининг тўлиқ рўйхати билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.

6263
0