• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 ноября 2020

Фермерларнинг йиллик умумий даромадидан 0,5 фоизи миқдорида йиғим ундириш қонунийми?

Фермерларнинг йиллик умумий даромадидан 0,5 фоизи миқдорида йиғим ундиришни назарда тутувчи президент фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди.

1211
0
UzNews.uz

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг фермерларнинг йиллик умумий даромадидан 0,5 фоизи миқдорида йиғим ундиришни назарда тутувчи президент фармони лойиҳасини ишлаб чиқди. 

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ушбу ҳужжат лойиҳасини жорий таҳрирда қабул қилишни “мақсадга мувофиқ эмас” деб топмоқда.  

Мазкур Фармон лойиҳасининг 9-бандида 2021 йил 1 январдан бошлаб, чорвачилик йўналишидаги фермер хўжаликларидан йиллик умумий даромадининг 0,5 фоизи миқдорида йиғим ундирилиши, чорвачилик йўналишидаги фермер хўжаликларидан ундириладиган йиғимлардан тўлиқ ҳажмдаги тушумлар, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилиши кўрсатилган.

Антимонополия ҳужжатни қабул қилинишининг оқибатларини прогноз қиларкан, жумладан, шундай хулоса беради:

“Фермер ҳўжаликлари тўғрисида”ги Қонуни 20-моддасига асосан фермер хўжалиги пул муомаласини юритиш ҳамда пул маблағларини сақлаб туриш учун банк муассасасида ҳисобварақлар очиш ва бу маблағларни эркин тасарруф этиш ҳуқуқига эга. Фермер хўжалигининг ҳисоб-китоб варағидан маблағларни фақат фермер хўжалиги бошлиғининг розилиги билан ёки суднинг қарорига биноан ҳисобдан чиқариш мумкин. 

Шунингдек, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни 34-моддасига асосан давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмаслиги, 21-моддасида тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўз пул маблағларини мустақил равишда тасарруф этиши белгиланган. Шу билан бирга, “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни 12-моддасига асосан давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий маблағларнинг манбаларини танлаш ва улардан фойдаланиш йўналишларининг афзаллиги тўғрисида хўжалик юритувчи субъектга кўрсатмалар бериши, айрим хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти учун бошқа камситувчи ёки имтиёзли шартлар (шароитлар) белгилаши тақиқланади. 

Юқоридагилардан келиб чиқиб, фармон лойиҳасининг 9-бандини чиқариб ташлаш лозим.”

Монополияга қарши курашиш қўмитаси юқоридагилардан келиб чиқиб, ушбу Фармон лойиҳасини қатор тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига зид эканлигини, ҳужжат лойиҳасини ушбу таҳрирда қабул қилиниши мақсадга мувофиқ эмас ҳисобланишини билдиради.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил бюджетида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига давлат бюджетидан 274,1 млрд. сўм маблағи ажратилган.

1211
0