• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 4 ноября 2020

Сирдарёда қалбаки 20 минг АҚШ доллари фош қилинди

Қалбаки купюралар тегишли ташкилотлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фош қилинган.

695
0
Скриншот

Сирдарёдаги ЙПХ масканида «Нексия»нинг том қисмига яшириб қўйилган қалбаки 20 минг АҚШ доллари фош қилинди. Бу ҳақда "Ўзбекистон 24" телеканали эфирида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридан Сирдарё вилояти томон ҳаракатланиб келаётган «Нексия» русумли автомашина Ширин шаҳрига киришдаги ЙПХ масканида тўхтатилиб, текширилган. 

Натижада автомашинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаролар Қурбонали Хўжамуратов ҳамда Тохиржон Шириновларга тегишли бўлган қалбаки 20 минг АҚШ доллари мазкур автомашина салонининг том қисмига яшириб қўйилганлиги маълум бўлди.

Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида аниқланишича, Ширинов ҳамда Хўжамуратовлар олдиндан ўзаро тил бириктириб, Қирғизистонда яшовчи танишлари орқали 8 минг АҚШ долларига сотиб олган қалбаки 200 дона 100 АҚШ доллари купюрасини Тожикистондаги танишларига 10 минг АҚШ долларига сотишни режалаштиришган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

695
0