• 12 778 сум
    78.98
  • 14 931 сум
    83.4
  • 164 сум
    1.85
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 778 сум
    78.98
  • 14 931 сум
    83.4
  • 164 сум
    1.85
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 5 ноября 2020

Камбағаллик мавзуси мустақил бўлганимиздан бери тақиқ мавзу бўлган – Обид Ҳакимов

Бугун, 5 ноябрь куни АОКАда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

637
0
Видеодан кадр / Kun.uz

Жаҳон банки вакиллари томонидан келгусида шу масалада аҳоли хабардорлигини оширишга оид учрашувлар ташкил қилиш таклифи ҳам тушган.

Унда сўз олган Обид Ҳакимов камбағаллик мавзуси яқин вақтга қадар тақиқланган мавзу бўлгани ҳақида гапирди.  

–  Мустақил бўлганимиздан бери бу тақиқ мавзу бўлган. Биринчи марта 2020 йилда президентимиз томонидан мана шу мавзу очилди. Бу ҳақиқатан ҳам Ўзбекистондаги энг оғриқли мавзу экани ва уни ҳал қилишимиз муҳимлиги давлатимиз раҳбари томонидан 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга бўлган мурожаатномада айтиб ўтилди, - деди Обид Ҳакимов. 

Шунингдек, бу борада олдин тадқиқотлар, изланишлар бўлмагани ҳам таъкидланди. 

–  Бу борада олдин тадқиқотлар, изланишлар бўлмаган. Шунинг учун ҳам илмий-тадқиқот институтлари, бошқа институтлар бу нарса ҳақида ҳали ҳам ўз муносабатларини билдиргани йўқ. Жаҳон банки вакиллари томонидан келажакда мана шу масала юзасидан аҳоли хабардорлигини ошириш, илмий асосланган маълумотлар билан таъминлаш бўйича ўз ҳиссамизни қўшсак, деган таклифлар ҳам бўлди, - деди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов.

637
0