• 12 592 сум
    91.56
  • 14 546 сум
    74.52
  • 154 сум
    1.86
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 592 сум
    91.56
  • 14 546 сум
    74.52
  • 154 сум
    1.86
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 5 ноября 2020

Тошкентда ҳайдовчи Spark'да катта тезликда дарахтга урилди ва вафот этди

Олмазор туманида рўй берган ЙТҲда 29 ёшли фуқаро ўлди, йўловчи шифохонага ётқизилди.

935
0
ИИВ ЙҲХББ

Бугун, 5 ноябрь куни соат 03:30 ларда, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Келес йўли кўчасида Spark ҳайдовчиси тезликни оширган вақтида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга бориб урилган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.  

Оқибатда 29 ёшли ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, Spark йўловчиси 34 ёшли К.Қ. шифохонага ётқизилган.  

Ушбу ЙТҲ бўйича Тошкент шаҳар Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

935
0