• 12 677 сум
    70
  • 14 875 сум
    25.4
  • 161 сум
    1.17
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 677 сум
    70
  • 14 875 сум
    25.4
  • 161 сум
    1.17
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Экономика 5 ноября 2020

Сирдарёда чиқиндиларни қайта ишловчи завод қурилади

Лойиҳанинг нархи 40 млн еврога баҳоланган. Заводга италияликлар инвестиция киритади.

784
0
UzNews.uz

Сирдарё вилоят ҳокими ўринбосари М. Мадиримов ва Гулистон шаҳар ҳокими Т. Дадабоев Италиянинг Opera ва Innovando Srl компаниялари президенти Паоло де Анжелис билан учрашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.  

М. Мадиримов бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири бўлган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласига тўхталиб вилоятда ушбу муаммони ечими сифатида чиқиндиларни саралаш, қайта ишлаш ва уларни утилизация қилиш учун замонавий завод қурилиши зарурлиги айтди. 

Паоло де Анжелис кўтарилаётган мазкур масала нафақат Ўзбекистонда, балки бутун жаҳон ҳамжамияти олдида турган жиддий муаммо эканлигини таъкидлади ва завод қурилишида яқин ҳамкор бўлишини маълум қилган.

Италия томони вилоятда қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, қайта ишлаш ва йўқ қилиш бўйича лойиҳа қиймати 40 млн евро бўлган кластер тизимини жорий этиш учун инвестиция киритиш таклифини билдирди.

Музокаралар якунида Сирдарё вилоятида "Замонавий чиқиндиларни бошқариш тизимини яратиш концепцияси" ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

784
0