• 12 099 сум
    -32.37
  • 14 134 сум
    9.5
  • 154 сум
    0.28
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 099 сум
    -32.37
  • 14 134 сум
    9.5
  • 154 сум
    0.28
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 5 ноября 2020

Энди ҳар икки йилда талабалар ўртасида кураш бўйича халқаро мусобақа ташкил этилади

Хорижий давлатларда ҳам Ўзбекистон президенти соврини учун халқаро турнирлар ўтказиш режалаштирилмоқда.

1471
0
МОҚ

Келгуси йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта олий таълим муассасалари талабалари ўртасида кураш бўйича халқаро мусобақа ўтказилади. Бу борада жорий йил 4 ноябрь куни президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ 2021 йилдан ҳар икки йилда бир марта кураш бўйича хорижий давлатларда Ўзбекистон президенти соврини учун халқаро турнирлар ўтказилади.

Шунингдек, 

–  2020 йилдан ҳар йили бир марта давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида “Ўзбек полвони” республика мусобақаси ўтказилади.

–  2021–2025 йилларда кураш маҳорат мактаблари босқичма-босқич ташкил этилади.

–  2021/2022 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, мактаб-интернатлари ва спорт мактабларида кураш бўйича ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари 2 бараварга оширилади.

Президент қарори билан кураш миллий спорт турини 2025 йилгача янги босқичга олиб чиқиш концепцияси тасдқиланди.

Концепцияда, 2028 йилда курашнинг Халқаро олимпия ўйинлари дастурига киришига эришиш кўзда тутилган.

1471
0