• 12 191 сум
    15.72
  • 14 111 сум
    -40.25
  • 154 сум
    -0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 191 сум
    15.72
  • 14 111 сум
    -40.25
  • 154 сум
    -0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 ноября 2020

Эндиликда жамоат жойларида пичоқни ғилофсиз олиб юриш жаримага сабаб бўлади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид Қонун қабул қилинди.

1780
0
Тошкент шаҳар ИИББ

Совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни жамоат жойларида очиқ (ғилофсиз) ҳолда олиб юрганлик учун жарима жазоси белгиланди.

Бу ҳақда Президент томонидан имзоланган айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид Қонунда белгилаб берилди.

Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 14, 245, 287-моддалари тўлдирилди. Шунингдек, кодексга янги 185-2 ва 185-3-моддалари ҳам қўшилди.

185-2-модданинг биринчи қисмида совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни улардан касбий фаолиятда, спорт фаолиятида ёки хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ ҳолларда, жамоат жойларида очиқ (ғилофсиз) ҳолда олиб юрганлик учун 111 минг 500 сўмдан 223 минг сўмгача миқдорда жарима жазоси белгиланди.  

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

1780
0