• 12 677 сум
    70
  • 14 875 сум
    25.4
  • 161 сум
    1.17
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 677 сум
    70
  • 14 875 сум
    25.4
  • 161 сум
    1.17
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Экономика 6 ноября 2020

Ўзбекистон бизнесни ривожлантириш уюшмаси ташкил этилди

Яширин иқтисодиётни қисқартиришда ҳукуматга кўмаклашувчи янги уюшма президент фармони ижросини таъминлайди.

988
0
Андижон вилояти ҳокимлиги

“Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон бизнесни ривожлантириш уюшмаси ташкил этилди.  

Мазкур ташкилот матбуот хизмати хабарига кўра, таъсисчиларнинг умумий йиғилиш қарорига асосан, Ёрқинжон Маликов янги уюшманинг бошқаруви раиси лавозимига тайинланган.

Уюшма Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди ва уюшманинг вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

-  яширин иқтисодиётни қисқартиришда ҳукуматга кўмаклашиш;

- рақамли иқтисодиётга тадбиркорлик субъектларини трансформация қилиш;

- уюшма аъзолари ҳисобланган барча тадбиркорлик субъектларининг иш жараёнида мавжуд бўлган муаммоларини ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда муаммоларнинг ечимини топиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш;

- Ўзбекистон бизнес салоҳиятини оширишда ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш, илғор тажрибаларни республика тадбиркорлари ўртасида тарғиб қилиш;

- уюшма аъзоларига чет эллик шериклар билан амалий мулоқотлар ва алоқаларни кенгайтириш, экспорт маҳсулотини ташқи бозорларга олиб чиқиш, шу жумладан, янги ишлаб чиқаришлар барпо этиш ҳамда чет эл инвестицияларни жалб этишда кўмаклашиш;

- уюшма аъзоларига Ўзбекистон Республикаси ва хорижда кўргазмалар, ярмаркалар, тақдимотлар, анжуманлар, бизнес форумлар, кооперация биржаларни ташкиллаштиришда яқиндан ёрдам бериш;

Уюшмани молиялаштириш аъзолик бадаллари эвазига шакллантирилади.

988
0