• 11 789 сум
    4.03
  • 13 703 сум
    7.04
  • 136 сум
    0.35
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 789 сум
    4.03
  • 13 703 сум
    7.04
  • 136 сум
    0.35
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 7 ноября 2020

Тошкентда BМW ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотиши 8 та автомобилнинг шикастланишига олиб келди — фото, видео

Тошкент шаҳар ИИББ ЙТҲ тафсилотларини маълум қилди.

1881
0
Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган бир неча автомобиль иштирокидаги ЙТҲ бўйича маълумот берди.  

Маълум қилинишича, 6 ноябрь куни тахминан соат 21:30 да Юнусобод туманининг Амир Темур кўчасида ЙТҲ содир бўлган. 

31 ёшли У. Р. Ишончнома асосида бошқарган Nexia-3 автомобили 18 ёшли Д. Х. бошқарувидаги BМW (давлат рақами 01 850 BМW) билан тўқнашиб кетган. Натижада BМW ҳайдовчиси боўқарувни йўқотиб, назоратсиз тарзда ҳаракатни давом эттириб, 8 автомобил — KIA Carnival, Spark, Matiz, Cobalt, Malibu ва учта Captiva’га урилган.

ЙТҲ оқибатида BMW ҳайдовчиси тан жароҳати олиб тиббий ёрдамга мурожаат қилган.

Дастлабки тахминларга кўра, ЙТҲга Nexia-3 автомобилининг қайрилиб олишида асосий йўлдан келаётган BMW’га йўл бермаслиги сабаб бўлган. Айни пайтда ҳодисани ўрганиш давом этмоқда.

1881
0