• 12 003 сум
    -1.55
  • 13 156 сум
    0.7
  • 147 сум
    0.18
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 12 003 сум
    -1.55
  • 13 156 сум
    0.7
  • 147 сум
    0.18
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Назначения 9 ноября 2020

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўзгарди

Мурад Қурбанов Қорақалпоғистон ССВга янги раҳбар этиб тайинланди.

1904
0
ССВ

Қурбанов Мурад Исмаилович  Ўзбекистон Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди.  

У бунга қадар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон филиали директори вазифасида ишлаб келган.

Тиббиёт фанлари номзоди Мурад Қурбанов Хўжайли тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокори, Республика онкология диспансери бош шифокори сингари масъул лавозимларда ишлаган.

1904
0