• 12 677 сум
    70
  • 14 875 сум
    25.4
  • 161 сум
    1.17
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 677 сум
    70
  • 14 875 сум
    25.4
  • 161 сум
    1.17
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 9 ноября 2020

Ўзбекистонда АКТ техникумлари ташкил этилади

Белгиланишича, техникумларнинг фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

1491
0
mitc.uz

Ахборот-коммуникация технологиялари йўналишлари бўйича ўрта бўғин кадрларни тайёрлайдиган техникумлар фаолияти ташкил этилади. Бу борада Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, бу ҳақда Ҳукуматга тегишли вазирликлар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари таклиф киритишган.  

Белгиланишича, техникумларнинг фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

Техникумлар Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиаллари ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги идоравий бўйсунувида бўлади.

Техникумларда мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилдан кам бўлмаган муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

1491
0