• 12 677 сум
    70
  • 14 875 сум
    25.4
  • 161 сум
    1.17
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 677 сум
    70
  • 14 875 сум
    25.4
  • 161 сум
    1.17
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 11 ноября 2020

Янгиерда дўппосланган йигит бўйича муносабат билдирилди — видео

Жабрланган йигит аҳволи яхши эканлигини айтди.

1469
0
Скриншот

Кеча ижтимоий тармоқларда Янгиер шаҳрида спортчи йигитнинг бир неча шахс томонидан калтакланиши акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди. 

Янгиер шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати ушбу ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.  

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 10 ноябрь куни саот тахминан 13:00 ларда Янгиер шаҳридаги ресторанлардан бирининг дарвозаси олдида содир бўлган.

Мазкур вазиятда фуқаро Т.С ва унинг 2 нафар шериги безорилик негизида жабрланувчи Х.Ж.ни урган, унга ҳаёти учун хавфли бўлган турли хил тан жароҳатлари етказган.

"Ҳозирда ҳодиса юзасидан Янгиер шаҳар ИИБ томонидан дастлабги терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда", - дейилади муносабатда.

“Келишмовчилик бўлди, мен уни, у мени ёқтирмасди. Ҳозир аҳволим яхши. Келишмовчилик орқасидан мана шунақа жанжал бўлди” – дейди жабрланувчи Жамшид Нодиров. 

Ўз танишига қасд қилганлар қилган ишларидан пушаймонлигини билдириб, Ж. Нодировнинг ота-онасидан узр сўраган.

1469
0