• 12 706 сум
    59.23
  • 14 704 сум
    243.07
  • 159 сум
    -1.68
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 706 сум
    59.23
  • 14 704 сум
    243.07
  • 159 сум
    -1.68
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 11 ноября 2020

«Ҳаж» ва «Умра» зиëратини ташкил қилиш монополияга айлантириляптими?

Аввалроқ эълон қилинган тегишли қонун лойиҳасида «Ҳаж» ва «Умра» зиëратини амалга оширишни ташкил қилиш Дин ишлари бўйича қўмитага юклатилаётган эди.

1386
0
nampravda.uz

2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда «Ҳаж» зиёрати билан бир қаторда «Умра» зиёратини ташкил этиш ва ўтказиш ҳам расман фақат Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилиши мумкин.

Янги тартиб Дин ишлари бўйича қўмита ташаббуси билан ишлаб чиқилган "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасида акс этган.

Бунда бошқа ташкилот ва хусусий фирмаларнинг айни фаолият тури билан шуғулланишига йўл қўйилмасликка оид қоида таклиф этилмоқда.

Қарор лойиҳаси маъқуллангани тақдирда, 2021 йилдан бошлаб хусусий ширкатлар ҳеч бир тарзда «Ҳаж» ва «Умра» зиëратини амалга ошира олмайди. Бу соҳа тўлиқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси назоратига ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 364-сонли «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида хусусий турфирмаларнинг «Ҳаж» ва «Умра» зиёратларини ташкил этиш ва амалга оширишига нисбатан расмий тақиқ қўйилмагани бу ширкатларга қонун доирасида фаолият юритиш имконини бериб келар эди.

Маълумот учун, янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуни лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мамлакат ташқарисидаги зиёрат жойларига боришини, шу жумладан, "Ҳаж" ва "Умра" ибодатини амалга оширишни ташкил қилиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг диний соҳадаги ваколатларига киритилган эди.

1386
0