• 11 840 сум
    6.22
  • 13 569 сум
    -8.26
  • 140 сум
    0.63
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 840 сум
    6.22
  • 13 569 сум
    -8.26
  • 140 сум
    0.63
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 11 ноября 2020

Тошкентда ва бошқа шаҳарларда қор ёғиши ва аёз бўлиши кутилмоқда

Синоптиклар яқин кунларда қор кўринишидаги ёғингарчилик кузатилиши ҳақида огоҳлантирди.

1996
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 13 ноябрдан 16 ноябрга қадар республиканинг қатор туманларида ёмғир ва  қор кўринишидаги ёғингарчилик кузатилиши мумкин.

Қорақалпоғистонда ҳамда Бухоро, Навоий, Хоразм, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида айрим жойларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбга қараб секундига 7-12 метргача эсади. Айрим жойларда туман бўлиши мумкин.

Ушбу кунларда тунги ҳаво ҳарорати -5...-7 даражагача тушиши мумкин, кундузи эса ҳарорат +13 даражагача кўтарилади.

14-16 ноябрь кунлари тоғли туманларда тунги ҳарорат -6...-11 даражагача, кундузи эса — 0...-5 даражагача пасайиши кутилмоқда.

1996
0