• 11 980 сум
    -41.58
  • 13 901 сум
    -77.1
  • 168 сум
    -2.01
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 980 сум
    -41.58
  • 13 901 сум
    -77.1
  • 168 сум
    -2.01
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 12 ноября 2020

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

Мулоқотда давлат раҳбарлари бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.

1060
0
akorda.kz

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати маълум қилди.

Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро манфаатли амалий ҳамкорлик “йўл харитаси”га киритилган устувор тармоқлардаги иқтисодий кооперация лойиҳаларини янада илгари суриш муҳим экани таъкидланди.

Ҳудудлар ва бизнес даражасида фаол мулоқотларни давом эттириш, шунингдек, маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Президентлар Марказий Осиё минтақасидаги вазиятнинг ривожланиши юзасидан, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, шу жумладан МДҲ ва ШҲТ доирасидаги мулоқотни кенгайтириш бўйича фикр алмашдилар.

Бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

1060
0