• 12 176 сум
    -4.28
  • 14 152 сум
    12.08
  • 155 сум
    -1.65
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 176 сум
    -4.28
  • 14 152 сум
    12.08
  • 155 сум
    -1.65
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 ноября 2020

Ипак чиқиндилари ва хом ипакнинг божхона орқали олиб чиқилиши мониторинг қилинади

Ҳукумат қарори билан Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

1409
0
Андижон вилояти ҳокимлиги

“Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.  

Ушбу қарор билан Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Қўмита Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва унга Бош вазир тақдимномасига биноан Президент томонидан лавозимга тайинланадиган раис раҳбарлик қилади.

Қўмита марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларига узоқ йиллик хизмати учун тегишлича 60 фоизгача миқдорда ҳар ойда устама тўланади. 

Шунингдек, қарор билан божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари ва хом ипакнинг олиб чиқилишини мониторинг қилиш тартиби белгиланди.

Унга кўра, экспорт қилувчи ташкилотлар томонидан тақдим қилинган экспорт контрактлари “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси томонидан 2 иш кунида Президент ва Ҳукумат қарорларида белгиланган ҳажмларга мувофиқлиги бўйича мониторингдан ўтказилади.

Мазкур тартиб 2021 йил 1 февралдан бошлаб амалга киритилади.

1409
0