Айрим банклар 1 АҚШ долларини 10430 сўмдан сотишни бошлади. Шунингдек, аҳолидан 1 АҚШ доллари 10360-10 380 сўмдан сотиб олиняпти.
Жумаладан, қуйидаги банклар:
• Hamkor bank: сотиб олиш – 10 360, сотиш – 10 430;
• Aloqa bank: сотиб олиш – 10 370, сотиш – 10 430;
• Turkiston bank: сотиб олиш – 10 370, сотиш – 10 430;
• Infinbank: сотиб олиш – 10 380, сотиш – 10 430;
• Kapital bank: сотиб олиш – 10 390, сотиш – 10 430.
Маълумот учун, Марказий банк томонидан ўрнатилган расмий курсга кўра, 1 АҚШ доллари 10 378 сўм 88 тийинни ташкил этяпти.
Кеча, 12 ноябрь куни Ўзбекистон валюта биржасида доллар 7 сўмга арзонлаб, 10 396 сўм бўлган.