• 12 126 сум
    -32.49
  • 14 172 сум
    -67.15
  • 159 сум
    1.23
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 126 сум
    -32.49
  • 14 172 сум
    -67.15
  • 159 сум
    1.23
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 ноября 2020

Ўзбекистон пул ювиш бўйича жаҳонда 43-ўринни эгаллади

Марказий Осиёда энг ёмон кўрсаткич Тожикистон ва Қирғизистонда.

1413
0
UzNews.uz

Базел давлат бошқаруви институти жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштириш бўйича йиллик рейтингини  эълон қилди.  

Институт мутахассислари дунёнинг 141 давлатининг ушбу соҳадаги кўрсаткичларини таҳлил қилган. Бунда беш фактор – Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш / Терроризмни молиялаштиришга қарши кураш, пора бериш ва коррупция, молиявий шаффофлик ва стандартлар, жамиятнинг очиқлиги ва ҳисобдорлиги, ҳуқуқий ва сиёсий хатарлар кабилар ўрганиб чиқилган.

Ҳисоботга кўра, энг ёмон натижани Афғонистон, Гаити, Мяньма, Лаос ва Мозамбик қайд этган.

Марказий Осиё давлатлари орасида Қирғизистон 27, Тожикистон 32, Қозоғистон 73-ўринни эгаллаган. Туркманистон ушбу рейтингга киритилмаган. Ўзбекистон эса ушбу индексда 43-поғонани банд қилган.

Энг яхши кўрсаткични қатор Европа давлатлари — Финляндия, Андорра ва Эстония қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур индекс расмий ва очиқ манбаларга, эксперт хулосаларига асосланиб тузилган.

1413
0