• 11 789 сум
    4.03
  • 13 703 сум
    7.04
  • 136 сум
    0.35
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 789 сум
    4.03
  • 13 703 сум
    7.04
  • 136 сум
    0.35
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 14 ноября 2020

“Бухоро – Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган "Aфросиёб" носозликка учради. У қарийб 2 соат йўлда ушланиб қолган

"Ўзбекистон темир йўллари" AЖ раҳбарияти юзага келган ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрамоқда.

1379
0
UzNews.uz

Бухородан Тошкентга қараб йўлга чиққан "Aфросиёб" электропоезди техник носозликка учради. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи" AЖ Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, 2020 йил 14 ноябрь куни “Бухоро – Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган 765–сонли "Aфросиёб" электропоездида техник носозлик кузатилган. Шу сабабли поезд соат 08:11 да “Бахт” станциясида тўхтаган. 

Носозликни бартараф қилиш чоралари кўрилган ва соат 09:50 да "Aфросиёб" электропоезди йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттирган. 

"Ўзбекистон темир йўллари" AЖ раҳбарияти юзага келган ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрамоқда.

1379
0