• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 ноября 2020

“Ўзйўлинспекция” республикадаги кўприкларни яроқсиз ҳолга олиб келаётган сабабларни ўрганди

Жумладан, Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах ва Тошкент вилоятларидаги кўприкларнинг таянчларига путур етган.

1094
0
everyday.uz

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан Республикадаги кўприклар ҳолати ўрганилди. Ўрганиш натижасида дарё ва сойларнинг ўзанларидан – тош, қум ва шағалнинг назоратсиз ва ноқонуний равишда қазиб олиниши сабабли айрим кўприкларнинг оралиқ таянчлари критик қийматлардан ортиқча ювилиб кетганлигини аниқланган.

«Хусусан, сув ўзани сатҳининг пасайиши сабабли Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах, Тошкент ва Андижон вилоятларида барпо қилинган жами 26 та кўприкнинг таянчлари критик ҳолатга келиб қолган», дейилади Инспекция хабарида.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги 342-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 26-бандига кўра, дарёлардаги кўприклардан – ўзан бўйлаб юқорига ва пастга қараб 2,5 кмгача бўлган масофада қум ва тошлар қазиб олиш учун карьерлар барпо этиш таъқиқланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Сурхондарёда 6,5 млрд сўмга қурилган кўприк қулаб тушганди. Уни қайта таъмирлаш учун яна 9,6 млрд сўм ажратилиши хабар қилинганди.

1094
0