• 11 840 сум
    6.22
  • 13 569 сум
    -8.26
  • 140 сум
    0.63
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 840 сум
    6.22
  • 13 569 сум
    -8.26
  • 140 сум
    0.63
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 18 ноября 2020

Андижонда озиқ-овқат бозорида қаттиқ ёнғин чиқди — видео

Бош прокуратура 1 млрд сўм зарар етказилганини маълум қилди.

1222
0
Видеодан кадрлар

Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда 17 ноябрь куни кечаси Андижон туманидаги улгуржи озиқ-овқат бозорида содир бўлган ёнғин бўйича маълумот берди.

Аниқланишича, 2020 йил 17 ноябрь куни соат 21-15 ларда Андижон тумани, Султонобод маҳалласида жойлашган “Ёрбоши водий савдо” МЧЖга тегишли бўлган ошхона ва савдо дўконларининг умумий 692,9 кв/м. қисми ёниб, тахминан 1 млрд сўмлик зарар етказилган.

Ушбу ҳолат бўйича Андижон тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “б” банди (Оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1222
0