• 11 970 сум
    -32.05
  • 13 928 сум
    -56.49
  • 153 сум
    -0.31
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 970 сум
    -32.05
  • 13 928 сум
    -56.49
  • 153 сум
    -0.31
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 ноября 2020

Гулистонда Ўзбекистон – Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш масалалари муҳокама қилинди

Комиссия Мангистау вилояти билан чегарадош бўлган Қорақалпоғистон таркибидаги участкаси учун давлатлараро чегарани белгилашга оид масалани муҳокама қилди.

1054
0
Sputnik / Табылды Кадырбеков

Гулистон шаҳрида 12-17 ноябрь кунлари Ўзбекистон – Қозоғистон демаркация қўшма комиссиясида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат делегацияларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Комиссия Мангистау вилояти билан чегарадош бўлган Қорақалпоғистон таркибидаги участкаси учун давлатлараро чегарани белгилаш бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашни давом эттирди.

Комиссия йиғилиши давомида Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши натижасида бузилган чегара устунларини тиклаш мақсадида Қозоғистоннинг Туркистон вилояти билан чегараси бўйлаб Ўзбекистоннинг Сирдарё ва Жиззах вилоятлари чегараларида Ўзбекистон – Қозоғистон давлат чегарасининг айрим участкаларида дала текшируви ҳам ўтказилган.

1054
0