Тўртта кўрсаткич — тўйиб овқатланмайдиган аҳоли улуши, беш ёшгача бўлган вазни меъёрдан паст болалар улуши, беш ёшгача бўлган бўйи меъёрдан паст болалар улуши, беш ёшгача бўлган болаларнинг ўлим даражаси кабилар таҳлил қилинган ҳолда, 2020 йилги Глобал очлик индекси эълон қилинди.
Рейтингдан 107 та мамлакат ўрин олган. Ўзбекистон мазкур рейтингда 6,7 балл билан 30 ўринни қайд этди.
Ўтган йили Ўзбекистон 10,7 балл билан 48 ўринни эгаллаганди.
Рўйхатнинг охирги ўринларидан жой олган Чад, Шарқий Тимор ва Мадагаскарда бу борада аҳвол жуда оғирлиги таъкидланган.
Беларусь, Босния ва Герцеговина ҳамда Бразилияда вазият энг яхши деб топилган.