Президентнинг тегишли қарори билан Асамов Анвар Дамирович Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Бунга қадар Анвар Асамов Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.