• 12 176 сум
    -4.28
  • 14 152 сум
    12.08
  • 155 сум
    -1.65
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 176 сум
    -4.28
  • 14 152 сум
    12.08
  • 155 сум
    -1.65
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 19 ноября 2020

Тошкентда 6 йилдан бери фоҳишалик қилган аёллар қамоққа олинди

Тўрт нафар шахсларга нисбатан жиноий иш очилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

1738
0
Тошкент вилояти ИИББ

Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан уюшган жиноий гуруҳ фош этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар берди.

Тошкент вилояти ДХХ, Ички ишлар бош бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда бир гуруҳ фоҳишалар қўлга олинди.

Аниқланишича, 32 ёшли “Севара” исмли аёл ўзининг уч нафар жиноий шериклари ва бошқалар билан уюшган гуруҳ ташкил этган. Улар 6 йил давомида яъни 2014 йилдан ҳозирга қадар Тошкент шаҳрининг турли жойларида қўшмачилик, фоҳишахона ташкил қилиш, фоҳишалик билан шуғуллантириш орқали пулга муҳтож аёлларни маълум миқдордаги пуллар эвазига бошқа эркаклар билан муттасил равишда жинсий алоқада бўлишларига ундаб, бу иш учун уларга шароит яратиб келган.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шайхонтоҳур туманида ОИВга чалинган, интим хизматлар кўрсатаётган бир гуруҳ шахслар қўлга олинганди.

1738
0