• 11 949 сум
    58.63
  • 13 793 сум
    76
  • 144 сум
    0.36
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 949 сум
    58.63
  • 13 793 сум
    76
  • 144 сум
    0.36
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 ноября 2020

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 71 мингдан ошди

ССВ вазият бўйича сўнгги янгиланишларни маълум қилди.

1056
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йил 19 ноябрь ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 071 (+213) нафарни ташкил этмоқда.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 3 нафари Бухоро вилоятида, 8 нафари Қашқадарё вилоятида, 6 нафари Сурхондарё вилоятида, 4 нафари Хоразм вилоятида, 49 нафари Тошкент вилоятида, 142 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, кеча 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 602 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 68327 (+204) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 142 нафар бемордан 226 нафари оғир, 60 нафари эса ўта оғир аҳволда қолмоқда.

1056
0