• 11 975 сум
    -54.41
  • 14 008 сум
    -57.63
  • 160 сум
    -0.62
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 975 сум
    -54.41
  • 14 008 сум
    -57.63
  • 160 сум
    -0.62
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 21 ноября 2020

Ўзбекистонда 2 йилда 927 та оғир ва ўта оғир турдаги жиноят очилмаган

Сенатнинг ялпи мажлисида мазкур соҳага замонавий усул ва технологияларни жорий қилишни кўзда тутувчи “Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди.

1523
0
UzNews.uz

Кеча бўлиб ўтган Сенатнинг тўққизинчи ялпи мажлисида “Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида”ги қонуни муҳокама қилинди ва маъқулланди.  

Маълум қилинишича, 2019 йил ва 2020 йилнинг 9 ойи давомида 720 та оғир, 207 та ўта оғир турдаги жиноятлар фош этилмаган. Шундан 35 таси қотиллик, 18 таси оғир тан жароҳати етказиш, 5 таси номусга тегиш, 11 таси босқинчилик жиноятларини ташкил этади. Бундан ташқари, биргина 2020 йилнинг 9 ойида 367 та бедарак йўқолган фуқаролар топилмаган ва 224 та номаълум мурдалар шахси аниқланмаган.

– Суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар қонун устуворлигини таъминлаш билан бирга ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларни содир этишга имкон яратган сабаб ва шароитларни бартараф этиш, шунингдек, содир этилган жиноятларни “изи совимасдан” фош этишда фойдаланиладиган илмий-техник усул ва воситаларни модернизация қилишни талаб қилмоқда, – деди Сенат аъзоси Ф. Боқиев. – Таҳлилларга назар ташлайдиган бўлсак, мазкур “Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Қонунини қабул қилишнинг нечоғли аҳамиятли эканлигини англашимиз мумкин.

Ҳозирда содир этилаётган оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар тўлиқ фош этилиши ва жазо муқаррарлигини таъминлашни талаб этади. Бунда жиноятчилар томонидан ҳодиса жойларида ўз изларини қолдирмаслик мақсадида турли хил усуллардан фойдаланилмоқда. Фош этилмаган жиноятлар эса ўз навбатида жиноятчиларга жазоланмаслик ҳиссини кучайтириб, келгуси жиноий фаолиятини давом эттиришга имкон бермоқда. Бунинг оқибатида эса жамиятда жиноий фаолиятга кўниккан шахслар жиноят изларини яширишга уринмоқда. 

Бугунги кунда жазони ижро этиш муассасаларида оғир жиноят учун 8311 нафар ва ўта оғир жиноят учун 15 765 нафар, жинсий эркинликка қарши қаратилган жиноятлар учун 1777 нафар судланган шахслар мавжуд. Қолаверса, оғир ва ўта оғир жиноят содир этганлиги учун ҳукм қилиниб,  жазо муддатини ўтаб озодликка чиққан лекин судланганлик ҳолати тугатилмаган шахслардан ҳам мажбурий равишда Геном бўйича давлат рўйхатига олинади.

Мазкур қонуннинг қабул қилинишининг аҳамиятли томони шундаки, ушбу соҳага замонавий усул ва технологияларни жорий этиш алоҳида аҳамият касб этади. 

Таъкидланишича, геном ахборот маълумотлар базаси ёрдамида жиноятларни очиш механизмининг жорий этилиши нисбатан мураккаб, ўта оғир ва очилмаган жиноятларни очишга имкон яратиш билан бирга, қилмиш учун жазо муқаррарлигини таъминлайди.  

“Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида”ги Ўзбекистон қонуни 2023 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

1523
0