• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 ноября 2020

ОТМларда таҳсил олаётган етим болалар давлат қарамоғида бўлади

Уларга шахсий харажатлари учун ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида пул маблағлари тўланади.

1354
0
Иллюстрация / Андижон вилояти ҳокимлиги

ОТМда етим болалар таълим-тарбия оладиган муддатда тўлиқ давлат таъминотида бўлади. 

Бу борада “Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Шунингдек, етим болалар ва ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар таълим муассасалари (давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасалари, академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумлар)да таълим-тарбия оладиган муддатда ҳам тўлиқ давлат таъминотида бўлади. 

Таълим муассасаларида ўқувчиларнинг шахсий харажатлари учун ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида (446 минг сўм) пул маблағлари тўланади. 

Тўлиқ давлат таъминоти:

–  пул нафақалари;

–  озиқ-овқат маҳсулотлари;

–  кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар; 

–  транспортда юриш карточкаларидан иборат бўлади. 

Давлат таъминотида бўлган болаларга таълим муассасасини битираётганда, ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар сотиб олиш учун БҲМнинг 100 баравари (22 млн 300 минг сўм), йўл харажатлари учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 115 минг сўм) миқдорида битирув нафақаси берилади.

1354
0