• 11 975 сум
    -98.06
  • 14 021 сум
    -113.6
  • 163 сум
    -1.56
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 975 сум
    -98.06
  • 14 021 сум
    -113.6
  • 163 сум
    -1.56
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 24 ноября 2020

“Ўзбекнефтгаз” компанияси “Газпромбанк”дан $180 миллион кредит олади

Мазкур кредит маблағлари 2017–2021 йилларда углеводород ишлаб чиқаришни кўпайтириш дастурининг иккинчи босқичини молиялаштиришга йўналтирилади.

1013
0
"Ўзбекнефтгаз" АЖ

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев Москвага ташрифи доирасида “Газпромбанк” бошқаруви раисининг ўринбосари Алексей Белоус билан музокаралар ўтказди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати маълумотига кўра, музокара давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган 2017–2021 йилларда углеводород ишлаб чиқаришни кўпайтириш дастурининг иккинчи босқичини молиялаштириш доирасида Россия банки маблағларини жалб қилишнинг асосий шартлари муҳокама қилинган.

Музокараларда “Газпромбанк” АЖ билан 100 миллион доллар миқдорида олдиндан молиялаштириш ва Россия молия институтлари синдикати билан биргаликда ишлаб чиқилган 180 миллион доллар миқдоридаги узоқ муддатли кредит ажратиш масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар геологик қидирув ва бурғилаш ишларини, шунингдек, углеводород қазиб чиқаришни кўпайтириш дастурларини амалга ошириш учун “Газпромбанк”дан кредит маблағларини жалб этишнинг асосий шартларини белгилаб олишди.

Маълумот учун, “Газпромбанк” “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг кўп йиллик ва ишончли ҳамкори бўлиб, “Шўртан газ кимё комплексининг тозаланган метани негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш”, Шўртан газ кимё мажмуаси ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш”, "Сечанкўл", "Оқжар" ва "Чимбой" инвестиция блокларида табиий газ қувурларини ўтказиш, шунингдек, "Ўрга", "Оқчалак" ва "Чандир" гуруҳи конларини ишлаб чиқиш каби инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда иштирок этади.

1013
0