Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Қибрай ва Юқоричирчиқ туманларини Тошкент шаҳри билан боғловчи, янги қурилган автомобиль йўлида бир гуруҳ ҳайдовчилар, тунги вақтда, хавфли ҳолатни юзага келтирган ҳолда пойга уюштирганликлари акс этган видео тарқалди.
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХББ томонидан ушбу ҳолатга ойдинлик киритилди.
Маълум бўлишича, уч нафар ҳайдовчи, яъни, 1993 йилда туғилган, Тошкент шаҳрининг Миробод туманида яшовчи М.Р. Audi русумли, давлат рақам белгиси 01 Т 297 СВ бўлган, 1992 йилда туғилган, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшовчи Т.Ш. Malibu-2 русумли, давлат рақам белгиси 01 G 008 AB бўлган ва 1992 йилда туғилган К.A. Maserati русумли, давлат рақам белгиси 01 490 ННА бўлган транспорт воситаларида ҳаракатланиш хавфсизлиги талабларига зид равишда, ўзаро келишув асосида пойга уюштиришган.
Вилоят ИИББ ЙҲХБ томонидан ушбу видео лавҳада акс этган барча транспорт воситалари аниқланиб, уларнинг ҳайдовчилари билан профилактик суҳбат ўтказилди ҳамда уларга нисбатан тегишли баённома расмийлаштирилди.