• 12 191 сум
    15.72
  • 14 111 сум
    -40.25
  • 154 сум
    -0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 191 сум
    15.72
  • 14 111 сум
    -40.25
  • 154 сум
    -0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 30 ноября 2020

Наманганда юк поезди Lacetti билан тўқнашди. ЙТҲда ҳайдовчи ва унинг оиласи ҳалок бўлди

Темир йўл кесишуви ёритиш чироқлари билан таъминланмаган ва керакли йўл белгилари ҳам ўрнатилмагани айтилмоқда.

966
0
UzNews.uz

Наманганда Lacetti ва ҳаракатланиб келаётган поезд иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Натижада Lacetti’да бўлган йўловчилар вафот этган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Aхборот хизмати хабар қилди.

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни тахминан соат 18:30 да Наманган шаҳридаги 4N-434 маҳаллий Файзобод-Машад йўлининг 10-чақиримида Aндижондан ҳаракатланиб келаётган юк поезди ва Lacetti русумли автомашина тўқнашган. Натижада Lacetti’да бўлган ҳайдовчининг оила аъзолари воқеа жойида вафот этган.

Воқеа содир бўлган ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли айтишича, поезд йўли ёритиш чироқлари билан таъминланмаган. Керакли йўл белгилари ҳам ўрнатилмаган. Кесишувдаги мавжуд камчиликларни Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Э. Ҳайдаров ҳам таъкидлаган. Шунингдек, мазкур темирйўл кесишуви қўриқланмайдиган ҳудуд бўлганини ҳам айтиб ўтган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

966
0