• 12 176 сум
    -4.28
  • 14 152 сум
    12.08
  • 155 сум
    -1.65
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 176 сум
    -4.28
  • 14 152 сум
    12.08
  • 155 сум
    -1.65
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
1 декабря 2020

Ўзбекистонда COVID-19’га чалинганлар сони 73 мингдан ошди

Коронавирус инфекциясидан вафот этганлар сони 610 нафарга етди.

1281
0
UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йил 30 ноябрь ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 73 094 (+174) нафарни ташкил этмоқда.  

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Жиззах вилоятида, 7 нафари Навоий вилоятида, 38 нафари Тошкент вилоятида ва 122 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, кеча 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 610 нафарга етди.

Кеча кун давомида 139 нафар бемор соғайиб, касалликдан соғайганлар жами 70 337 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2147 нафар бемордан 172 нафари оғир, 39 нафари эса ўта оғир аҳволда қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь ҳолатига Ўзбекистонда касалланганлар сони 72 мингга етганди.

1281
0