• 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 2 декабря 2020

“Қувасойцемент” АЖ ва “Оҳангаронцемент” АЖ цемент ишлаб чиқаришни тўхтатди

Бунга сабаб сифатида мазкур заводларда газ босими пасайгани кўрсатилмоқда.

1605
0
Монополияга қарши курашиш қўмитаси

Монополияга қарши курашиш қўмитаси цемент ишлаб чиқарувчиларга етказиб бериладиган газ босимининг пасайганини ва натижада “Қувасойцемент” АЖ ва “Оҳангаронцемент” АЖ томонидан цемент ишлаб чиқарилиши тўхтатилганлигини маълум қилди.  

Шу боисдан, иккала ишлаб чиқарувчининг цемент маҳсулоти ўтган ҳафтада фонд биржа рўйхатига олинмаган. 

Савдо ҳажмининг пасайиши эса унинг нархининг ошишига олиб келган. Яъни, ҳафта бошида 1 кг цемент 512 сўм бўлган бўлса, ҳафта охирида у 539,1 сўмгача (ёки 5% га) кўтарилган. 

Мазкур ҳолат савдо иштирокчиларнинг камайишига ҳам ўз таъсирини кўрсатган. Яъни улар 1054 дан 817 нафарга камайган бўлса, харидорлар ҳам 556 нафардан 373 нафаргача камайганини кузатиш мумкин.

Маълумот учун, ўтган ҳафтада биржа савдоларига 152 456,0 тонна цемент қўйилди ва улардан 141 923,0 тоннаси, яъни 93,1% сотилди.

Шу билан бирга, биржа савдоларига қўйилаётган цемент ҳажмини пасайганлиги сабабли, унинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари ҳам аввалги ҳафтага нисбатан деярли 1,5 маротаба пасайиб, 28,4 минг тоннани ташкил қилди.

Натижада, кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 512,0 минг сўмдан 539,1 минг сўмгача, яъни 5,3% га кўтарилган.

1605
0