• 12 658 сум
    -100.17
  • 14 672 сум
    -148
  • 161 сум
    -1.9
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 658 сум
    -100.17
  • 14 672 сум
    -148
  • 161 сум
    -1.9
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 5 декабря 2020

Тошкентда тунги клублардан бирида стриптиз ўйнаган қизлар аниқланди — видео

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари карантин талабларини бузган ҳолда фаолият олиб бораётган масканларга навбатдаги рейдни амалга оширди.

15545
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу туманда жойлашган Luxor тунги клуби соат 23:00 дан кейин фаолият олиб бораётгани аниқланди. Бу ҳақда Zo‘r TV телеканалининг “25 соат” дастурида маълум қилинди.

Мазкур муассасада тунги клубнинг меҳмонлари учун барча хизматлар қайта тикланган, спиртли ичимликлар ва чилим тарқатилгани аниқланган.

“Aёллар стриптизи ҳам мижозларга тақдим қилинаётгани, бу ердаги ярим яланғоч қизларнинг рақс тушаётгани махсус саҳнадан исботини топиб турибди”, — дейилади кўрсатувда.

Ички ишлар ходимлари клуб раҳбариятига йўл қўйилган камчиликлар ҳақида тушунтириб, кўриладиган чоралар ҳақида огоҳлантириш берган.

Карантин қоидаларини бузган фуқаролар ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Ички ишлар бўлимига олиб кетилган.

15545
0