• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 декабря 2020

Самарқандда терговчи ва суриштирувчилар дам олиш куни йиғилишга чақирилди

Йиғилиш ташкилотчиларига нисбатан Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи томонидан хизмат текшируви тайинланди.

1455
0
UzNews.uz

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан якшанба куни ходимлар билан ўқув машғулоти ўтказмоқчи бўлган масъулларга нисбатан хизмат текшируви тайинланди.

Бунга жорий йил 6 декабрь куни Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари ва вилоят прокуратурасининг масъул ходимлари иштирокида йиғилиш режалаштирилгани сабаб бўлган.

Қайд этилишича, айрим масъуллар ўзбошимчалик билан ҳафтанинг якшанба куни (6 декабрь) яъни ходимларнинг дам олиш кунида улар билан ўқув машғулоти ўтказишни режа қилган.  

Мазкур йиғилиш ҳақида тегишли жойларга жўнатилган телефонограммага кўра, унда барча туман (шаҳар) ИИБ (ИИО ФМБ) ҳузуридаги тергов бўлинмалари, терговчи ва суриштирувчилар қатнашишлари керак бўлган.  

Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларидан залга уяли алоқа воситаларини олиб кирмаслик ва “дресс-код” (белгиланган форма)да келишлари сўралади. 

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдириб, ходимларни касб малакасини ошириш бугунги кунда муҳим эканлигини, бироқ, бу меҳнат қонунчилиги ҳамда белгиланган нормаларга мувофиқ бўлиши кераклигини таъкидламоқда.

Якшанбада режалаштирилган мазкур ўқув машғулотининг ўтказилган ёки ўтказилмагани ҳақида вилоят ИИБ Ахборот хизмати муносабатида маълумот берилмаган.

1455
0