• 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 7 декабря 2020

Ҳиндистонда номаълум касалликдан азият чекиб, шифохонага мурожаат қилаётганлар кўпайди

Икки кун ичида айни касаллик аломатлари билан шифохонага тушганлар сони 300 дан ортиб кетди.

1266
0
AP Photo / Anupam Nath

Ҳиндистон жанубидаги Андхра-Прадеш штати Элуру шаҳрида номаълум касаллик сабабли 315 киши шифохонага ётқизилди, бир киши вафот этди. Бу ҳақда The Hindu нашрига таяниб ТАСС хабар берди.  

Шифохонага номаълум касаллик аломатлари билан ўтган шанба куни мурожаатлар бўлган. Якшанба куни кечга бориб, ушбу касалликдан азият чекаётганлар сони 315 тага етган. Улар орасида 46 нафар бола ва 70 нафар аёл борлиги маълум қилинган.

Шифокорлар беморларда бош айланиши, бош оғриғи ва тутқаноқ аломатлари кузатилаётганини билдиришди. Кўпчилик беморларнинг ахволи барқарор, коронавирусга қарши топширилган тестлар эса манфийни кўрсатган.

Нашрга кўра, экспертлар касаллик келиб чиқиши билан боғлиқ бир нечта тахминларни кўриб чиқмоқда. Улар орасида ҳаво ифлосланиши ёки сифатсиз озиқ-овқатлардан оммавий заҳарланиш натижасида келиб чиққан бўлиши мумкинлиги каби версиялар илгари сурилмоқда.

1266
0