• 12 500 сум
    -14.33
  • 14 471 сум
    -129.22
  • 152 сум
    -4.45
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 500 сум
    -14.33
  • 14 471 сум
    -129.22
  • 152 сум
    -4.45
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 8 декабря 2020

Суриядан 100 га яқин ўзбекистонлик олиб келинди

"Меҳр" операциясининг навбатдаги босқичи амалга оширилди.

1249
0
uzreport.news

Президент Шавкат Мирзиёевнинг бевосита назорати остида бугун "Меҳр" операциясининг навбатдаги босқичи амалга оширилди. Бу ҳақда UzReport АА хабар берди.  

Суриянинг жанговар ҳаракатлари олиб борилаётган ҳудудларидан 98 нафар ўзбекистонлик, яъни 25 нафар аёллар ва 73 нафар болалар олиб келинди.

Улар барча қулайликларга эга бўлган соғломлаштириш муассасаларига жойлаштирилиб, иссиқ овқат ва кийим кечак билан таъминланади. Мутахассислар томонидан тиббий ва психологик ёрдамлар кўрсатилади.

Шунингдек, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ҳам тегишли ишлар амалга оширилади.

Аввалроқ, Сурияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонликлар олиб келиниши хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили "Меҳр" ва "Меҳр-2" операциялари давомида Сурия ва Ироқда қолиб кетган ватандошлар қайтарилганди.

1249
0