Тошкент шаҳри Юнусобод туманида ўтказилган рейдда яна бир тунги клуб фаолият кўрсатаётгани аниқланди. Бу ҳақда Zo‘r TV телеканалининг “25 соат” дастурида маълум қилинди.
“Улар инсонларни зинога, фаҳш ишларга бошловчи, енгил ҳаёт тарзини юксалтирувчи, одамлар онгини бузувчи масканга айланиб бормоқда”, - дейилади кўрсатувда.
Яшнобод туманида ҳам мана шундай тунги клублардан бири аниқланди. Масканга кириб борилганида, стриптиз билан шуғулланадиган 20 нафар қиз-аёллар борлиги маълум бўлди. Деворларга стриптиз хизмати кўрсатилишини билдирувчи суратлар илинган.
Икки туманда аниқланган ҳолат бўйича баённомалар расмийлаштирилди, қоидабузарларга нисбатан профилактик ишлар олиб борилади.
Аввалроқ, Яккасарой тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушбу туманда жойлашган Luxor тунги клуби соат 23:00 дан кейин фаолият олиб бораётгани аниқланганди.