• 11 795 сум
    -18.09
  • 13 699 сум
    21.51
  • 136 сум
    0.19
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 795 сум
    -18.09
  • 13 699 сум
    21.51
  • 136 сум
    0.19
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 9 декабря 2020

Россия ва Ўзбекистон ҳарбийлари Термизда қўшма машғулот олиб боради

Машғулотларда Новосибирск ва Самара вилоятлари ҳарбийлари иштирок этади.

1403
0
centralasia.media

Россиянинг Марказий ҳарбий округи махсус кучлари бўлинмаларининг ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон ҳарбийлари билан қўшма тактик ва махсус машғулотларини ўтказиш учун Термизга етиб келди.  

Маълум қилинишича, 9-12 декабрь кунлари давом этадиган Россия ва Ўзбекистон ҳарбийларининг махсус машғулотлари “Термиз” полигонида бўлиб ўтади. Машғулотларда Россия томонидан Новосибирск ва Самара вилоятлари ҳарбийлари иштирок этадилар.

Қўшма тактик ва махсус машғулотларда ҳарбийлар шартли душманга қарши операция ўтказишади. Машқлар вертолётда қўниш, разведка ва қидирув ишларини, муҳим объектларни қўриқлаш, фуқароларни эвакуация қилишни ўз ичига олади.

1403
0