• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 11 декабря 2020

“Матиз” ва юк поезди иштирокидаги ЙТҲда бир киши вафот этди

Автомобиль ҳайдовчиси тепловоз яқинлашиб келаётган бўлишига қарамасдан, темир йўл кесишмасини кесиб ўтишга уринган. 

1399
0
Видеодан кадр

Кеча, 10 декабрь куни Сурхондарё вилояти Музработ тумани “ат-Термизий” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4R-102 автомобиль йўлининг 43-километрида тепловоз ва “Матиз” иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди

Аниқланишича, темир йўл кесишмаси тегишли йўл белгилари билан жиҳозланган бўлишига қарамай ҳамда юк поездининг яқинлашиб келаётганини эътиборга олмасдан ҳаракатланган “Матиз” ҳайдовчиси кесишма устида туриб қолган.

Тепловоз бошқарувчисининг айтишича, кесишмага чиқиб келаётган автомобилни кўрганидан сўнг огоҳлантирувчи сигнални босиб келган шунингдек, яқин атрофда турган икки нафар бола ҳам “Матиз” ҳайдовчисини огоҳлантиришга уринган, аммо бунинг фойдаси бўлмаган. 

“Тепловозга уланган 5та вагон билан 300 метрлар атрофида тўхтаб олиш мумкин”, дейди тепловоз бошқарувчиси.  

ЙТҲ оқибатида “Матиз” ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Музработ тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

1399
0