Дугоналар шоуси юлдузи Индира Мифтахова 9 декабрь куни 7-сонли поликлиникага ташриф буюрди, аммо, маълум бўлишича, у тиббий мақсадларда эмас, балки янги Chevrolet Cobaltни тантанали равишда топшириш мақсадида келган экан. Гап шундаки, айнан шу поликлиникада MacCoffee 3 таси 1 да Оригинал — «Совғалар 1,2,3 да» акциясининг ғолиби ишлар экан!
Бош мукофот — янгигина автомобилга 7-сонли поликлиника ҳамшираси — гўзал Юлдуз Зиёмуҳамедова эга бўлди. Юлдуз камтар ва озгина уятчан қиз.
У бизга ғалаба қозонишни жуда хоҳлаганлигини, ютуқли кодни топиш учун кунига бир неча марталаб қаҳва ичганини айтиб берди. Бундан ташқари ҳамкасблар ва бутун оиласи у билан бирга акцияда фаол иштирок этишган.
Ғолибимиз аллақачон бир неча бор MacCoffee дан ҳисобни тўлдириш ютуғини ютиб олишга муваффақ бўлган. Ва кўпчилик фақат вилоятликлар ғолиб бўлади, Тошкентдан ғолиб бўлиши мумкин эмаслигини айтган бўлса ҳам (бу ҳақиқат эмас – таҳририят изоҳи), у ишонишда ва акцияда қатнашишда давом этди. Ҳатто онаси ҳам бош мукофотни олиш имкониятига бироз шубҳа билан қараган, аммо Юлдуз ишонган ва барибир иштирок этишда давом этиб, оиласини унинг олий мақсадига эришишида қўллаб-қувватлашга чақирди. Ёш ҳамшира доимий равишда 3223 қисқа рақамига MacCoffee 3 таси 1 да оригинал акцияли сашетидаги (промо-қадоқ) кодларини юборди.
Ўша муҳим кун одатдагидек ўтаётган эди. Поликлиникадаги ишлар, севимли қаҳва, кодли СМС ларни юбориш. Ғалаба ҳақидаги хабар қаҳрамонимизни карахт қилиб қўйди. Юлдуз шунчалик ҳаяжонландики, ҳатто натижани ўзи кўролмади. Бир соат давомида MacCoffee ходимлари ғолиб билан боғланишга ҳаракат қилишди. Иштирокчи дастлаб ўз бахтига ишонмади, унга бу худди тушдек эди. Аммо поликлиника эшиги олдида кобальтни ва унинг ёнида калит билан турган Индира Мифтаховани кўрганида, у ғалаба ҳам, соврин ҳам ҳақиқий эканлигига амин бўлди.
Юлдузнинг оиласи жуда ҳамжиҳат, ишдаги жамоаси ҳам яхши. Ғолибимизнинг ҳамкасблари ва қариндошлари табриклаш учун йиғилдилар. Кўзларида самимий қувонч, ҳасаддан эса асар ҳам йўқ, бизнинг ғолибимиз атрофида мана шундай одамлар йиғилган.
Камтар ҳамширамиз ҳақидаги яна бир қизиқ ҳақиқатни онаси ошкор қилди. Гап шундаки, карантин вақтида Юлдуз қариялардан хабар олган, касалларга ёрдам берган ва жонкуярликда олдинги қаторларда бўлган. Қаҳрамонимизнинг онаси фикрлашича, унинг қизи ёрдам берган инсонларнинг самимий миннатдорчиликлари MacCoffee дан ютуқ шаклида намоён бўлди.
Дўстлар, биз эса шуни эсл атиб ўтамизки, акция 28 февралга қадар давом этади. Демак, сизда ҳали ҳам Chevrolet Cobaltнинг бахтли эгаси бўлиш учун имкониятлар бор ва эҳтимол кейинги ғалаба тарихи сизники бўлади. Шунингдек, сиз янги смартфон ёки мобил телефонингиз ҳисобини тўлдиришни ютиб олишингиз мумкин. Шунчаки, MacCoffee 3 таси 1 да оригинал акцияли сашетларини сотиб олинг, кодни топинг ва 3223 қисқа рақамига юборинг.
Биз эса яна бир бор бетакрор Юлдузни ғалаба билан табриклаймиз ва унга энг яхши ниятларни тилаймиз!
Акция ҳақида батафсил билиб олинг:
Сайт: maccoffee.uz
Facebook: facebook.com/macCoffee3in1.uz
Instagram: @maccoffee3in1.uz
Telegram: t.me/MaccoffeeUzb
Реклама ҳуқуқлари асосида