• 11 970 сум
    -32.05
  • 13 928 сум
    -56.49
  • 153 сум
    -0.31
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 970 сум
    -32.05
  • 13 928 сум
    -56.49
  • 153 сум
    -0.31
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 декабря 2020

Навоийда 13 мингдан ортиқ ёввойи ҳайвонлар ноқонуний овланмаган — Навоий вилояти Экология бошқармаси

Бошқарма вилоятда ўтган бир йилда ов мавсумида 13 мингдан ортиқ ёввойи ҳайвонларнинг ноқонуний овланиши бўйича муносабат билдирди.

1609
0
Иллюстрация / CABAR.asia

Аввалроқ, 2019-2020 йилги ов мавсумида рухсат берилган квотадан ташқари жами 13 минг (қуён, ғоз, ўрдак ва бошқа) бошдан ортиқ ёввойи ҳайвонларнинг ноқонуний овланишига имконият яратилганлиги аниқлангани ҳақида хабар бергандик.  

Навоий вилояти Экология бошқармаси Матбуот хизмати ҳолат бўйича ташкилот муносабатини эълон қилди.  

Қайд этилишича, “Навоийда 13 мингдан ортиқ ёввойи ҳайвонлар ноқонуний овланганлиги аниқланди” мавзусидаги ахборот нотўғри талқин қилинган.

Хусусан, Навоий вилоятида 13 мингдан ортиқ ёввойи ҳайвонлар ноқонуний овланмаган. Яъни, ўтказилган текширувда “Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси” Навоий вилоят бўлими мансабдорлари Экология қўмитаси томонидан берилган квота доирасидан четга чиқиб, овчиларга рухсатномалар берилганлиги натижасида жами 13676 бош ёввойи ҳайвонларнинг ноқонуний овланишига имконият яратилганлиги аниқланган. 

Бош прокуратуранинг топшириғига асосан мутасадди ташкилотлар ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли қарори ижроси юзасидан Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда “Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси” Навоий вилоят бўлимида текшириш ўтказилган. 

Текшириш давомида “Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси” Навоий вилоят бўлими томонидан берилган жами ов йўлланмаларининг 1707 тасида овчилар томонидан ов йўлланмаси ов тугаганидан сўнг қайтарилиши белгиланган бўлса-да, қайтарилмаган. 

Бундай ҳолатларга “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 90-моддаси 1-қисмига асосан ҳуқуқбузарлик назарда тутилган. Давлат Экология қўмитаси томонидан 1707 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатларига аниқлик киритиш мақсадида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур ҳолатлар ўрганилиб тегишли чоралар кўрилади.

1609
0